Янгиликларга қайтиш
Мисрлик аудитор: "Сунъий интеллект ва рақамли аудит давлат аудитини янги босқичга олиб чиқади"

Мисрлик аудитор: "Сунъий интеллект ва рақамли аудит давлат аудитини янги босқичга олиб чиқади"

2026-05-22

Миср Олий аудит органи вакили Карим Исмоил Азизиддин мазкур тадбирнинг аҳамияти ҳақида сўзлади.

"Big Data, рақамли трансформация ва сунъий интеллектга асосланган аудит ёндашувлари бугунги кунда Олий аудит органлари учун энг долзарб йўналишлардан бири ҳисобланади."

Карим Исмоил таъкидлади, анъанавий аудит усулларидан рақамли аудитга ўтиш самарадорликни ошириши мумкин.

Конференцияда Мисрнинг ушбу соҳадаги амалий тажрибаси, сунъий интеллектни бошқариш тизими ҳамда Олий аудит органининг беш босқичли модели тарғиб этилди.

Аудит жараёнларида сунъий интеллект технологиялари ва рақамли воситалардан фойдаланиш таҳлил сифати ва тезкорликни такомиллаштириш мумкинлигини намойиш этилди.

Халқаро конференция Ўзбекистон Президентининг давлат аудити ва молиявий назорат тизимини такомиллаштириш вазифалари ижроси доирасида ташкил этилган.

Тадбирнинг мақсади рақамли технологиялар ва Big Data буйича халқаро тажриба алмашиш, ёш аудиторларнинг кўникмаларини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.

Конференция Осиё Олий аудит органлари халқаро ташкилоти платформасида ўтказилиб, аъзо давлатлар иштирокида давлат аудитининг келажагига оид ёндашувлар муҳокама қилинмоқда.

2